Кириш Регистрация

Назорат учрашуви. «Оқтепа» яна «Хоразм»дан устун келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич ўйинларига тайёргарлик кўраётган "Оқтепа" жамоаси куни кеча навбатдаги назорат учрашувини ўтказди.

“Оқтепа” стадионида бўлиб ўтган беллашувда жамоа рақиби “Хоразм” бўлди. Хабарингиз бор, “Оқтепа” бунга қадар бу жамоа билан бир марта ўйнаб кўрган эди. Ўшанда тошкентликлар рақибдан 5:4 ҳисобида устун келгандилар.

Иккинчи баҳс ҳам голларга бой тарзда ўтди. Аввалги ўйиндан фарқли равишда мезбонлар бу сафар ўз иродаларини намойиш қилишди. Сабаби, меҳмонлар танаффусга қадар Валерий Карпенко дарвозасини икки бор ишғол қилишди. "Оқтепа" хоразмликларнинг икки голига бир тўп билан жавоб қайтарди. Жамоа сардори Зокир Мирзааҳмедовнинг голи ҳисобни 1:2 кўриниш олишини таъминлади.

Танаффусдан сўнг учрашув сценарийси ўзгариб кетди. Мураббий штаби томонидан амалга оширилган ўзгаришлар мағлубият ғалабага айланишига олиб келди - Захирадан майдонга тушган ҳимоячи Азамат Мамажонов дублга эришди.

Назорат учрашуви

“ОҚТЕПА” – “ХОРАЗМ” – 3:2 (1:2)

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Дониёр Усмонов, Вадим Любинский, Жасур Умаров, Алексей Локтионов, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Илҳом Ражабов, Никита Павленко, Маъруф Аҳмаджонов, Хушнуд Маматов.

Захирадан тушганлар: Максим Криушев, Ислом Йўлдошев, Алишер Алимов, Андрей Шашков, Вадим Ничунаев, Азамат Мамажонов, Аббос Абдуллаев, Сардор Хуршидов, Шоҳруз Норхонов.

Голлар: Зокир Мирзааҳмедов, Азамат Мамажонов (2та).

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 13:20, 11.08.2013.
Ўқилди: 3446 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6946]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3364]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3106]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2958]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2121]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1961]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1929]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1904]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1776]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1700]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик