Кириш Регистрация

"Челси" ўз иқтидори билан профессионал шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

"Челси" клуби ўзининг расмий саҳифаларида 16 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Матис Эбуэ билан профессионал шартнома имзоланганини эълон қилди.

Футболчи "Челси" тизимига 2025 йилда келиб қўшилган эди. "Кўклар" Эбуэни "Уотфорд" жамоасидан ўз томонларига оғдириб олишган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи "Челси"нинг ўсмирлар жамоалари сафида 18 та учрашув ўтказди. Ушбу баҳсларда футболчи "гол + пас" тизимида "3+3" натижасини ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Ҳозирда "Челси" АПЛ турнир жадвалида 40 очко билан бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:49, 08.02.2026.
Ўқилди: 981 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик