Кириш Регистрация

"Ливерпуль" Конатени сақлаб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате клуб билан меҳнат шартномасини узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Қўнур хабар бермоқда.

Манбага кўра, мерсисайдликлар футболчига бир неча йирик клублар жиддий қизиқиш билдираётгани боис, келишувни имкон қадар тезроқ ёпишга интилмоқда.

26 ёшли французнинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Конате жорий мавсум барча турнирлар билан ҳисоблаганда 31 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди.

Айни пайтда "Ливерпуль" Англия чемпионати турнир жадвалида 24 учрашувда 39 очко жамғаришга муваффақ бўлиб, 6-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 15:09, 08.02.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик