Икки карра Европа чемпиони, ҳозирда "Реал Овьедо" шарафини ҳимоя қилаётган Санти Касорла клубининг "Райо Валеькано" билан учрашуви қолдирилганидан норози бўлди. Ўйин режалаштирилган стартдан бир неча соат олдин майсазорнинг ёмон ҳолати ва ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинди.
"Ҳақиқат шундаки, Ла Лига барча параметрлар бўйича АПЛдан бир неча ёруғлик йили ортда қолмоқда", - деб ёзди аламзада Касорла ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Қайд этиш жоиз, "Овьедо" раҳбарияти ҳам юз берган воқеадан норози бўлган, чунки жамоа стадионга етиб келишга улгурган ва якунда маълум миқдорда зарар кўрган.













