"Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль Испания терма жамоаси бош мураббийи билан жаҳон чемпионатидаги иштирокини муҳокама қилмоқда.
ЖЧ-2026 АҚШ, Мексика ва Канадада 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Аввалроқ, 34 ёшли Карвахаль "Мадрид"даги ўйин вақти камлигидан норози эканлиги ҳақида хабар берилган эди.
"As" нашрининг ёзишича, Карвахаль ва миллий жамоа мутахассиси Луис де ла Фуэнте ўртасида тез-тез суҳбатлар бўлиб ўтмоқда. Мураббий ҳимоячи иложи борича тезроқ ўз формасини тиклаб олишига умид қилмоқда, бироқ Карвахалга ҳозирча асосий таркибдан жой олиш насиб этмаяпти.
Йил бошидан бери испаниялик футболчи майдонда ярим соатдан ортиқ вақт ўтказмади. Жорий мавсумда Дани Ла Лигада жами 7 та ўйинда иштирок этди.













