Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«Ғазалкент» Пролига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Ғазалкент» Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширган бўлиб, клубга янги футболчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларини рўйхатдан ўтказиш учун MyLeague платформасидан фойдаланиш ҳуқуқи тақдим этилганди.

Кейинги қадам сифатида «Ғазалкент» Бўстонлиқ туманида жойлашган футбол стадионига инвестиция киритиш орқали, ундан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланиш юзасидан ариза топширди. Мазкур босқичда клуб стадионни капитал таъмирдан чиқариш бўйича смета харажатларини ишлаб чиқиб, унинг молиялаштириш манбалари бўйича ўз режасини тасдиқлаб улгурган. Эндиликда клуб Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда белгиланган тартибда стадиондан фойдаланиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини бошлаган. Амалдаги қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, тегишли масалалар тўлиқ ҳал этилса, «Ғазалкент»даги стадионда қурилиш ва таъмирлаш ишлари старт олади. Клуб режасига кўра, барча масалалар ўз вақтида ижобий якун топса, янги қиёфадаги стадион шу йилнинг иккинчи ярмига қадар тайёр бўлади ва «Ғазалкент» шаҳрига катта футбол қайтади.

Шунингдек, Ассоциациянинг амалий кўмаги билан «Ғазалкент» футбол клуби ҳамда Тошкент вилояти футбол мактаби ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги 115-сонли қарори асосида амалга оширилаётган мазкур қадамлар сабаб, эндиликда Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида «Ғазалкент» футбол клуби мактабининг филиаллари босқичма-босқич ташкил этилади. Ўз навбатида клуб саккиз ёш тоифаси бўйича 25 нафардан кам бўлмаган футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишни бошлайди.

Айни вақтда «Ғазалкент» клуби Туркияда ташкил этилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этаётган бўлиб, унинг йиллик харажатлар сметаси Лига рўйхатидан ўтказилган. 2026 йил давомида клуб ўзининг стадиони, базаси ва талаб даражасидаги футбол мактаби мавжуд бўлган лойиҳага айланиши кўзда тутилган. Режага кўра, кейинги йилларда клуб ОФК лицензиялаш жараёнларига синов тариқасида жалб этилади.

Клуб сметаси, стадионни тўлиқ таъмирлаш харажатлари хусусий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилаётгани, унинг стратегияси ва болалар футболини янада ривожлантиришга бўлган ёндашувидан келиб чиқиб, Лига «Ғазалкент» футбол клубини Пролига иштирокчилари сафига қабул қилишни мақсадга мувофиқ деб топди.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 13:48, 10.02.2026.
Ўқилди: 335 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.