Кириш Регистрация

"Арсенал"нинг собиқ футболчиси: "Мен унчалик ташвишланмаган бўлардим"

Баҳо:
+ | -

Ўз вақтида Лондоннинг "Арсенал" клубида тўп тепган Деннис Бергкамп Англия премьер-лигасидаги чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди. Мутахассиснинг фикрича, "канонирлар"нинг олтин учун курашдаги ягона рақиби "Арсенал"дан 6 очкога ортда қолаётган "Манчестер Сити" ҳисобланади.

"Мен унчалик ташвишланмаган бўлардим, чунки бошқа жамоалар ҳозирча етарлича кучли эмас, деб ўйлайман. "Манчестер Сити" чемпионлик учун кураш олиб бориши мумкин", - дея Бергкампнинг сўзларини келтиради The Overlap.

Мутахассиснинг қўшимча қилишича, "Арсенал" бўлажак ўйинларнинг ҳар бирига эътибор қаратиши керак. Микель Артета жамоаси 56 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 15:43, 11.02.2026.
Ўқилди: 364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.