"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Атлетико"га қарши кубок ўйини олдидан журналистлар қаршисида чиқиш қилди. Немис вингер Ламин Ямал ҳақида савол олди.
- Ямалда сизни кўпроқ нима ҳайратга солади?
- Кўрганларимдан жуда мамнунман. Майдонда у ҳар доим ўйинни керакли томонга йўналтиришга қодир. У катта ўйинчи. Унда биз футболда яхши кўрадиган ҳамма нарса бор: дриблинг, яккама-якка ўйин... Унинг ўйинини томоша қилиш ёқимли. У доимий равишда машғулотларда олдинга силжишни хоҳлайди ва бу жуда яхши. У яқин йилларда анча яхшиланиши керак ва мумкин, - деди Флик.
"Барселона" Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда.













