Кириш Регистрация

Халқаро ўртоқлик ўйини. «Динамо» Арманистоннинг 13 карра чемпионини йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

«Динамо» жамоаси БААдаги 2-йиғини доирасидаги иккинчи ўртоқлик ўйинини Ереваннинг «Пюник» жамоасига қарши ўтказди.

Ажманда ўтган баҳснинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда Вадим Абрамов таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ургач, вакилларимиз тўлиқ устунлик билан ғалабага эришишди.

Анваржон Ҳожимирзаевнинг узатмасидан кейин дастлаб Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобни очган бўлса, кўп ўтмай Анваржоннинг ўзи ажойиб зарбаси билан фарқни иккитага етказди. Кўп ўтмай, яна Анваржоннинг иккинчи узатмасидан кейин Хислат Халилов чиройли голга муаллифлик қилиб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0.

Шу тариқа, «Динамо» Арманистоннинг 13 карра чемпиони «Пюник»ни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Халқаро ўртоқлик ўйини. Ажман, БАА
11 феврал (чоршанба)
Пюник (Ереван) – Динамо (Самарқанд) – 0:3
Голлар: Фирдавс Абдураҳмонов 52, Анваржон Ҳожимирзаев 65, Хислат Халилов 74
«Динамо»: Равшанбек Ягудин, Улуғбек Абдуллаев, Маҳаммаду Дембеле, Жаҳонгир Ўрозов, Мауро Бразил, Тил Мавретич, Акбар Худойбердиев, Нурилло Тўхтасинов, Расул Йўлдошев, Бектемир Абдуманнонов, Миржаҳон Мираҳмадов.
Захирадан майдонга тушганлар: Санжар Қодирқулов, Жалолиддин Жумабоев, Драмане Салоу, Жаҳонгир Абдусаломов, Фирдавс Абдураҳмонов, Хислат Халилов, Азизбек Амонов, Анваржон Ҳожимирзаев, Улуғбек Ҳошимов.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 08:20, 12.02.2026.
Ўқилди: 399 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.