Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Мартин Палермо ватандоши ва Миланнинг «Интер» клуби форварди Лаутаро Мартинес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен Мартинесни Европадаги энг яхши ҳужумчи деб ҳисоблайман. Лаутаро кўп гол уради. Бундан ташқари, Мартинес пастроққа тушиб, жамоанинг комбинацион ўйинларида иштирок эта олади. У майдон бўйлаб кўп ҳаракат қилади, қанотларга узатмалар беради ва кескин тезланишларни амалга оширади", — дея собиқ футболчининг сўзларини келтирмоқда «Football-Italia».
Италия чемпионатининг жорий мавсумида 28 ёшли ҳужумчи 24 та учрашувда майдонга тушиб, 14 та гол ва 4 та голли узатма билан ажралиб турди.













