Кириш Регистрация

Германиялик ҳимоячи «Реал»ни рад этиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербек жамоа билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар Шлоттербек янги битимга имзо чекса, унинг йиллик маоши тахминан 14 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, шартномага 50-60 миллион евро миқдорида товон пули ҳақидаги банд ҳам киритилади.

Ҳозирги вақтда 26 ёшли футболчининг олдида иккита асосий йўл бор: «Боруссия» билан ҳамкорликни давом эттириш ёки ёзда Мадриднинг «Реал» клубига ўтиш. Шлоттербек ўз келажаги борасидаги якуний қарорни март ойидаги халқаро танаффус вақтида қабул қилишни режалаштирган.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:44, 12.02.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.