Кириш Регистрация

Симеоне: "Гризманн "Атлетико" учун тарихий ўйинчи"

Баҳо:
+ | -

"Атлетико Мадрид" ҳужумчиси Антуан Гризманн жамоасига Испания Кубоги ярим финалининг биринчи ўйинида "Барселона" устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди.

Француз футболчиси 14-дақиқада гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Кейинчалик Адемола Лукман ва Хулиан Альварес гол уришди. Симеоне Антуан ҳақида гапирди. 

"Гризманн "Атлетико" учун тарихий ўйинчи, клуб афсонаси. Буни ҳеч ким яшира олмайди. У бугун бор кучини берди ва ғалабага катта ҳисса қўшди. Антуан бугун ажойиб ўйнади", деди Симеоне журналистларга.

Киритилди: 09:44, 13.02.2026.
Ўқилди: 379 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.