Кириш Регистрация

Райс: "Агар ўйинда ғалаба қозона олмасанг, ҳеч бўлмаса мағлуб бўлма..."

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Деклан Райс «Брентфорд» билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Агар ўйинда ғалаба қозона олмасанг, ҳеч бўлмаса мағлуб бўлма... Биз ҳали ҳам энг яқин таъқибчимиздан тўрт очко олдиндамиз, аммо кимда-ким чемпионликни қўлга киритиш осон бўлади деб ўйласа, у жуда содда экан"", — деди Райс учрашувдан сўнг.

Англия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган «Брентфорд» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги баҳс 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. «Тўпчилар» Премьер-лига пешқадами бўлиб қолишди, бироқ «Манчестер Сити» билан орадаги фарқ тўрт очкогача қисқарди.

Кейинги турда «Арсенал» сафарда «Вулверхэмптон» билан куч синашади. Учрашув 18 февраль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 12:25, 13.02.2026.
Ўқилди: 317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.