Кириш Регистрация

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади

Баҳо:
+ | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Topskills Sports UK» хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, француз футболчисини сотиб олишга «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола шахсан қизиқиш билдирган ва ушбу трансферни маъқуллаган. Шунингдек, ўйинчига «Ал-Иттиҳод» ҳам даъвогарлик қилмоқда. Футболчи Мадрид клубининг режаларига кирмаяпти.

«Реал» Камавинга учун Европа ва Саудия жамоаларига турлича нарх белгилади. Европа клублари учун бу сумма 80 миллион еврони, Саудия Арабистони клублари учун эса 120 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:09, 13.02.2026.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.