Кириш Регистрация

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи

Баҳо:
+-1 | -

Кўринишидан, келаётган ёзда Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этади. Мерсисайд клуби мисрлик футболчини шартномаси тугашига бир йил қолганда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоасига сотиб юбориши мумкин.

«Transfer News Live» нашрининг «El Nacional»га таяниб хабар беришича, «Ливерпуль» Салоҳнинг ўрнига Нико Уильямсни сотиб олиши мумкин. Манбага кўра, «қизиллар» 95 миллион евро тўлашга тайёр — айнан шунча маблағ футболчининг «Атлетик» билан шартномасида товон пули сифатида белгиланган.

Аввалроқ, 23 ёшли Нико Уильямс «Атлетик»да қолиш қароридан пушаймон бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўтган йили Уильямс клуб билан шартномасини 2035 йилнинг ўрталарига қадар узайтирган эди.

Нико Уильямс ҳужумнинг ҳар иккала қанотида ўйнаш қобилиятига эга, шу сабабли у Салоҳнинг ўрнини боса олади деб ҳисобланмоқда.

Киритилди: 21:30, 13.02.2026.
Ўқилди: 6373 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик