Кириш Регистрация

Дембеле "Ренн"дан учралган мағлубиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 22-тури доирасида "Ренн"га қарши сафарда ўтган муваффақиятсиз ўйиндан сўнг "ПСЖ" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле ўз фикрларини билдирди. Парижликлар 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди.

"Кўплаб голли вазиятлар кўкка совурилди. Агар гол урганимизда, ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Шу билан бирга, рақиб ҳақли равишда ғалаба қозонди деб ҳисоблайман. Олдимизда "Монако"га қарши Чемпионлар лигаси ўйини турибди. Бизга осон бўлмайди, лекин ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга соламиз", — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Париж гранди матбуот хизмати.

Кечаги мағлубиятдан сўнг Луис Энрике шогирдлари 51 очко билан Франция чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Ренн" (34) эса бешинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 11:27, 14.02.2026.
Ўқилди: 234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.