Кириш Регистрация

"Манчестер Юнайтед" Андре Онана борасида якуний қарорга келди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳозирда ижара асосида Туркиянинг "Трабзонспор" клубида тўп сураётган камерунлик дарвозабон Андре Онана борасидаги режаларини белгилаб олди.

"Sun Sport" журналистларига маълум бўлишича, "қизил иблислар" раҳбарияти африкалик посбонни ёзги трансфер ойнасида сотишга қарор қилган. 28 ёшли футболчининг бозор қиймати 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Онананинг "Трабзонспор" билан ижара шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган.

Туркия чемпионатининг жорий мавсумида Андре 17 та учрашув ўтказди. Дарвозабон ўз дарвозасидан 22 та тўп олиб чиқди ва тўртта ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Киритилди: 15:50, 14.02.2026.
Ўқилди: 1044 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик