Криштиану Роналду "иш ташлаш"дан кейин "Ан-Наср" учун илк голини урди.
Ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионати доирасидаги "Ал-Фатеҳ"га қарши учрашувнинг (1:0, биринчи бўлим) 18-дақиқасида Садьо Маненинг узатмасини голга айлантирди.
Бундан олдин португалиялик футболчи Саудия Арабистони Суверен жамғармаси (PIF) "Ан-Наср"ни рақобатчиларга нисбатан бошқариш усулидан норози бўлиб, учта ўйинни ўтказиб юборган эди.
40 ёшли Роналду учун ушбу гол фаолиятидаги 962-гол бўлди. У голларининг 820 тасини клуб даражасида, 142 тасини эса терма жамоа сафида киритган.













