Англия Кубогининг 1/16 финали доирасидаги уй учрашувида "Ливерпуль" "Брайтон" устидан 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди. Учрашув якунлангач, мерсисайдликлар устози Арне Слот мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг ўйинига баҳо берди.
"Муҳаммаднинг яна гол ургани ва ассист қайд этгани жуда қувонарли. Голлардан ташқари, Салоҳ ҳимояланишда ҳам жамоадошларига яхши ёрдам бермоқда. Бу жамоа учун ижобий ҳолат. Ҳозирда биз яхшироқ ўйнай бошладик, футболимиз даражаси ошиб бормоқда", — дея нидерландиялик мураббийнинг сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.
Жорий мавсумда Салоҳ мерсисайдликлар сафида 26 та учрашувда иштирок этди. Мисрлик футболчи ўз ҳисобига олтита гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйган.













