Кириш Регистрация

Облак: «Ла Лигани қўлдан бой бердик»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозабони Ян Облак Испания Ла Лигаси 24-тури доирасида «Райо Вальекано»дан қабул қилинган йирик мағлубиятдан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Биз Ла Лигада ютқаздик. Энди чемпионлик учун кураша олмаймиз ва бугунги мағлубиятга лойиқ эдик», — дея Облакнинг сўзларини келтиради El Chiringuito.

Испания чемпионатининг 24 та ўйинидан сўнг Мадриднинг «Атлетико» клуби 45 очко жамғариб, турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. «Райо Вальекано» эса 23 та ўйиндан сўнг 25 очко билан 16-ўринда бормоқда. Турнирда 60 очко жамғарган «Реал Мадрид» пешқадамлик қилмоқда.

Келгуси турда «Атлетико» 21 февраль куни ўз майдонида «Эспаньол»ни қабул қилади.

Киритилди: 23:21, 15.02.2026.
Ўқилди: 495 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.