Қишки селекция ишларини фаол олиб бораётган "Андижон" бу борада ҳали тўхтагани йўқ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва бунгача "Пахтакор" сафида тўп тепган ҳужумкор ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев "Мавсум-2026"да "Андижон" шарафини ҳимоя қилади. Томонлар ўзаро келишувга эришишди ва меҳнат шартномаси имзоланди.
Маълумот учун, Азизбек Турғунбоев 1994 йилнинг 1 октябр санасида Наманганда таваллуд топган. У фаолияти давомида "Навбаҳор" "Пахтакор" ва шу билан бирга Туркия чемпионатида "Сиваспор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.
Турғунбоев фаолияти давомида ҳозиргача 275 та учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва 20 та ассистни бажарган.
2018 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда ва бунга қадар 43 та ўйинда иштирок этган ва 6 та гол муаллифига айланган.
Азиз Туғунбоев 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби, 1 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 1 марта миллий терма жамоамиз билан "CAFA" мусобақаси ғолиблигини қўлга киритган.













