Кириш Регистрация
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд 1-4 Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа 0-2 Трактор
17/02 22:45 Галатасарой 5-2 Ювентус
18/02 01:00 Бенфика 0-1 Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако 2-3 ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д 2-0 Аталанта

ЕЧЛ. «Галатасарой» Истанбулда «Ювентус»ни тор-мор келтирди

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар лигасининг 2025/2026 йилги мавсуми плей-офф босқичи доирасидаги «Галатасарой» ва «Ювентус» жамоалари ўртасидаги илк учрашув якунланди. Истанбулдаги (Туркия) «РАМС Парк» стадионида бўлиб ўтган баҳс 5:2 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг 15-дақиқасида турк клуби ярим ҳимоячиси Габриэл Сара ҳисобни очди. 17-дақиқада Турин клуби аъзоси Тён Копмейнерс мувозанатни тиклади. 32-дақиқада Копмейнерс дублни расмийлаштириб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим бошида Истанбул клуби вингери Ноа Ланг ҳисобни тенглаштирди. 60-дақиқада ҳимоячи Давинсон Санчес «Галатасарой»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 75-дақиқада Ланг ҳам ўз ҳисобига иккинчи голни ёздириб қўйди. Учрашув якунида мезбонлар ҳимоячиси Саша Боэ якуний ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

«Галатасарой» ва «Ювентус» ўртасидаги жавоб ўйини 25 февраль куни Туриндаги «Альянц» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг умумий босқичи якунларига кўра, Туркия жамоаси 10 очко билан 20-ўринни, Италия клуби эса 13 очко билан 13-ўринни эгаллаган эди.

Галатасарой - Ювентус - 5:2

Голлар: Сара, 15 (1:0). Копмейнерс, 16 (1:1). Копмейнерс, 32 (1:2). Ланг, 49 (2:2). Санчес, 60 (3:2). Ланг, 75 (4:2). Боэ, 86 (5:2)

Галатасарой: Угурджан Чакир, Санчес, Абдюлкерим Бардакжи (Синго, 77), Якобс (Эрен Элмали, 83), Шоллои, Сара, Торрейра, Юнус Акгюн (Сане, 70), Ланг (Боэ, 83), Барыш Йилмаз (Икарди, 77), Осимхен

Ювентус: Ди Грегорио, Бремер (Гатти, 34), Келли, Камбьясо (Кабаль, 46), Калюлю, Локателли, Копмейнерс, Тюрам (Миретти, 80), Консейсау (Костич, 70), Кенан Йилдиз (Опенда, 81), Маккенни

Огоҳлантиришлар: Абдюлкерим Бардакжи, 43 - Камбьясо, 18. Кабаль, 59

Четлатиш: Кабаль, 67 (иккинчи сариқ карточка)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:47, 18.02.2026.
Ўқилди: 487 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.