«Ювентус» ва Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Леонардо Бонуччи мураббийлик соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи эканлигини маълум қилди.
У ўз фаолияти давомида бирга ишлаган мутахассисларнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Менимча, Аллегри интуиция (ички сезиш) борасида энг зўри. У кўпинча футболчиларнинг характерли хусусиятларини пайқар ва уларни ўша пайтда бемаънидек туюлган, аммо якунда даҳолик бўлиб чиқадиган позицияларга қўярди. Шунингдек, Аллегри футболчилар билан мулоқот қилишда ҳам феноменал қобилиятга эга: у ҳеч қачон ёмон гап гапирмайди ва нолимайди.
Умуман олганда, тактика ҳақида гапирадиган бўлсак, Антонио Конте менда энг катта таассурот қолдирган. «Ювентус»га келганида у 4-2-4 чизмасидан бошлаган, кейин 4-3-3 га, сўнгра биз ёддан биладиган 3-5-2 тизимига ўтган эди», — деди Бонуччи.













