Кириш Регистрация
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца 2-1 Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона
20/09 10:00 Эрон - Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад

OKMK тўрт футболчи билан шартномани узайтирди

Баҳо:
+ | -

Олмалиқнинг OKMK жамоаси янги мавсум олдидан таркиб барқарорлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам ташлади. «Кончилар» бир вақтнинг ўзида тўрт нафар асосий футболчиси билан амалдаги шартномаларни узайтирди.

Жамоанинг ҳужумкор ярим ҳимоячилари — Азиз Холмуродов ва Нодирбек Абдураззоқов билан 4 йиллик янги битим имзоланди. Унга кўра, ҳар икки футболчи 2029 йил якунига қадар клуб шарафини ҳимоя қилади. Холмуродов ўзининг креатив ўйини ва майдондаги фаоллиги билан мухлислар меҳрини қозонган бўлса, Абдураззоқов меҳнаткашлиги, техникаси ва жамоавий ўйинга мослашувчанлиги билан мураббийлар ишончини оқлаб келмоқда.

Шунингдек, ҳимоя чизиғи вакиллари Аброp Каримов ҳамда Саидафзалхон Аҳроров билан ҳам келишувлар янгиланди. Каримов 2029 йил охирига қадар жамоа сафида қолади. У интизоми, ҳаводаги яккакурашлардаги устунлиги ва ўйинни яхши ўқиши билан мудофаанинг таянч нуқтасига айланган.

Аҳроров эса 3 йиллик шартнома имзолади ва 2028 йил якунигача «кончилар» шарафини ҳимоя қилади. Унинг тактик интизоми, позиция танлашдаги аниқлиги ва рақиб ҳужумларини бартараф этишдаги ишончли ҳаракатлари жамоа ҳимояси барқарорлигида муҳим аҳамият касб этади.

Шу тариқа, «кончилар» асосий таркиб ўзагини сақлаб қолиш орқали янги мавсум олдидан барқарор ва рақобатбардош жамоа шакллантиришни мақсад қилган.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 23:23, 20.02.2026.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик