Кириш Регистрация

«Бавария» «Тоттенхэм» ва «Челси» қизиқаётган футболчисини сотишга қарор қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳимоячи Ким Мин Чжэнинг трансфери борасидаги ўз позициясини аниқлаб олди. Бу ҳақда инсайдер Кристиан Фальк хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Мюнхен клуби раҳбарияти футболчини сотишга тайёр. Аввалроқ, Ким Мин Чжэнинг хизматларига Лондоннинг «Тоттенхэм» ва «Челси» жамоалари қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда жанубий кореялик ҳимоячи «Бавария» сафида 23 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу баҳсларда футболчи ўз ҳисобига битта гол ва битта голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали Ким Мин Чжэнинг трансфер қийматини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 02:04, 21.02.2026.
Ўқилди: 1823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4718]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4389]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3948]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3583]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3559]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3433]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3015]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2777]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2434]

Бразилия терма жамоасидан келган чақирув Эдерсонни шошириб қўйди [1987]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик