Кириш Регистрация

«Барса» Рэшфорднинг трансферидан молиявий муаммоларни ҳал қилишда фойдаланмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»дан ижарага олинган Маркус Рэшфорднинг «Барселона»даги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Каталония гранди англиялик футболчини 30 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ клубнинг ҳозирги молиявий ҳолати бу маблағни ажратишда қийинчилик туғдириши мумкин.

Transfer News Live нашрининг El Nacionalга таяниб хабар беришича, мавжуд молиявий муаммолар «Барселона»ни кутилмаган қарорга мажбур қилиши мумкин: клуб Рэшфордни сотиб олиб, уни дарҳол бошқа жамоага қайта сотиб юборишни режалаштирмоқда. Айрим номи ошкор этилмаган клублар 28 ёшли футболчи учун юқорида қайд этилган суммадан икки баравар кўпроқ ҳақ тўлашга тайёр. Бундай келишув «кўк-анорранглилар» учун иқтисодий жиҳатдан ўта манфаатли ҳисобланади.

Жорий мавсумда Маркус Рэшфорд Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа сафида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 05:56, 21.02.2026.
Ўқилди: 4049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик