Кириш Регистрация

Руни "Реал"нинг АПЛдаги эҳтимолий ўрни ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ва "Манчестер Юнайтед" клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Мадриднинг "Реал" клуби АПЛда қандай натижа қайд этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Реал" Англияда қайси ўринни эгаллаган бўларди? АПЛда уларни Ла Лигага қараганда анча қийинроқ тақвим кутади. Менимча, мадридликлар кучли тўртликдан жой олишган бўларди — учинчи ёки тўртинчи ўрин. Сафардаги ўйинларда "қаймоқранглилар" муаммоларга дуч келган бўлишарди", — дея собиқ футболчининг сўзларини келтиради "Madrid Universal".

Испания чемпионатининг 24 та тури якунларига кўра, "қироллик клуби" 60 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Реал" Каталониянинг "Барселона" жамоасини икки очкога ортда қолдирмоқда.

Киритилди: 15:58, 21.02.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.