Кириш Регистрация
11/01 00:45 Аталанта 2-0 Торино
11/01 01:00 Валенсия 1-1 Эльче
11/01 16:30 Хитой 1-0 Австралия
11/01 16:30 Лечче 1-2 Парма
11/01 18:00 Райо Вальекано 2-1 Мальорка
11/01 19:00 Таиланд 1-1 Ироқ
11/01 19:00 Фиорентина 1-1 Милан
11/01 20:15 Леванте 1-1 Эспаньол
11/01 22:00 Верона 0-1 Лацио
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа - Кальяри
13/01 00:45 Ювентус - Кремонезе
13/01 01:00 Севилья - Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия

«Металлист» ЕЧЛдан четлатилди

Баҳо:
+ | -

Харьковнинг "Металлист" клуби Еврокубокларнинг 2013/2014-йилги мавсумидан четлаштирилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди. Бунга "Металлист"нинг Украина чемпионатининг 2007/2008 йилги мавсумида "Карпати" билан келишилган ўйинларда иштирок этгани сабаби бўлди.

"УЕФА аппеляция комиссияси клуб ва УЕФА назоратчиси томонидан тақдим қилинган барча ариза ва ҳужжатларни ўрганиб чиқди ва қуйидаги қарорга келди: "Металлист" еврокубоклар-2013/2014дан четлатилди", дейилади УЕФА баёнотида.

Таъкидлаш лозим, Украина футбол федерецияси 2010 йили "Карпати" ва "Металлист" жамоалари ўртасидаги ўйинни келишилган деб топди ва харьковликларни 2007/2008-йилги мавсумда қўлга киритган бронза медалидан маҳрум қилди. Шунингдек, "Металлист" 2011-2012 йилги мавсумни минус 9 очко билан бошлади. УФФнинг мазкур қарорини спорт арбитраж суди ҳам тасдиқлади ва ўша ўйинни ҳақиқатан ҳам келишилган деб топди. САС қарорига кўра, "Металлист" ва "Карпати" клублари 25 минг доллар миқдорида жаримага тортилди.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛнинг учинчи саралаш босқичида "Металлист" Грециянинг ПАОК жамоасини мағлуб этди ва плей-офф босқичида "Шальке" билан тўқнаш келиши керак эди.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 16:47, 14.08.2013.
Ўқилди: 5263 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.