"Бавария" ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала Германия Бундеслигасида навбатдаги тарихий натижани қайд этди.
Германия чемпионатининг 23-тури доирасида кечган "Айнтрахт"га қарши баҳс (3:2) Мусиала учун Бундеслигадаги 100-ғалаба бўлди.
Жамал ушбу кўрсаткичга 22 ёш-у 360 кунлигида эришди ва турнир тарихида 100 та ғалабага эришган энг ёш футболчи сифатида рекорд ўрнатди.













