Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

АПЛ. «Манчестер Сити» Нико О'Райлининг дубли эвазига «Ньюкасл»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Ньюкасл Юнайтед» жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Манчестердаги «Этихад» стадионида кечган баҳсда «шаҳарликлар» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувни бош ҳакам Томас Брамэлл бошқариб борди.

Ўйиннинг 14-дақиқасида Нико О'Райли ҳисобни очди ва мезбонларни олдинга олиб чиқди. 22-дақиқага келиб, Льюис Холл жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди. Бироқ орадан кўп ўтмай, 27-дақиқада О'Райли дублини расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов иккинчи бўлим аввалида Рубен Диаш ўрнига майдонга тушди.

Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 56 очко билан Англия олий дивизиони турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Ньюкасл Юнайтед» эса 36 очко билан 10-поғонада қолди.

Кейинги турда «шаҳарликлар» сафарда «Лидс Юнайтед» меҳмони бўлишади, «қарғалар» эса ўз майдонларида «Эвертон»ни қабул қилади. Иккала ўйин ҳам 28 февраль куни бўлиб ўтади.

АПЛ. 27-тур
22.02.2026 | 01:00
«Этихад», Манчестер

«МАНЧЕСТЕР СИТИ» — «НЬЮКАСЛ ЮНАЙТЕД» — 2:1 (LIVE)

Голлар: ОРайли 14’ (1:0), Холл 22’ (1:1), ОРайли 27’ (2:1).

«Манчестер Сити»: Доннарумма, Аит Нури, Гехи, Рубен Диаш (Абдуқодир Ҳусанов, 46), Матеус Нунес, Родри, О`Райли, Бернарду Силва, Семеньо (Фоден, 87), Мармуш (Шерки, 58), Холанн.

«Ньюкасл Юнайтед»: Поуп, Холл, Берн, Тшау, Триппьер, Уиллок (Барнс, 60), Тонали, Рэмси, Гордон (Осула, 78), Вольтемаде (Жоэлинтон, 60), Эланга (Мерфи, 78).

Огоҳлантиришлар: Рубен Диаш (41), Бернарду Силва (50) — Берн (9), Уиллок (48), Барнс (62), Триппьер (65), Жоэлинтон (89).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 03:03, 22.02.2026.
Ўқилди: 1574 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [3660]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2803]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2605]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2275]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1961]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1903]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1623]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1521]

Хаби Алонсо «Реал»даги фаолиятидан афсусда: «Бошқа бундай хатога йўл қўймайман» [1479]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1441]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик