Кириш Регистрация

Пауло Дибала машҳур клуб билан музокараларни бошлади

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Пауло Дибаланинг келажаги ноаниқлигича қолмоқда ва кенг муҳокама қилинмоқда. Аргентиналик футболчининг "Рома" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган.

Журналист Маттео Моретто хабар беришича, 32 ёшли Дибала машҳур "Бока Хуниорс" клуби билан музокаралар олиб бормоқда. Томонлар ёзда эркин агент мақомида амалга оширилиши мумкин бўлган трансферни муҳокама қилишмоқда.

"Рома"га келсак, клуб Дибалага пасайтирилган шартлар асосида янги шартнома таклиф қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда Пауло Дибала 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва шерикларига 4 та голли узатмани амалга оширди. "Рома" айни дамда А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 17:52, 23.02.2026.
Ўқилди: 1777 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик