Кириш Регистрация
25/04 00:00 Сандерленд 0-5 Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис 1-1 Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм 1-0 Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес 2-1 Мальорка
25/04 18:00 Парма 1-0 Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль 3-1 Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм 2-1 Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон 0-1 Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе 0-2 Барселона
25/04 21:00 Болонья 0-2 Рома
25/04 21:30 Арсенал 1-0 Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия 2-1 Жирона
25/04 23:45 Верона 0-0 Лечче
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина - Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано - Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа - Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо - Эльче
26/04 21:00 Торино - Интер
26/04 21:30 Осасуна - Севилья
26/04 23:45 Милан - Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал - Сельта
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте

Кэррик Ламменс ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик «Эвертон» устидан қозонилган ғалабадан (1:0) сўнг жамоа дарвозабони Сенне Ламменснинг ўйини ҳақида ўз фикрларини билдирди.

BBC хабарига кўра, Кэррик «Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Эдвин ван дер Сар телевизор орқали Англия терма жамоаси ва «Ливерпуль» собиқ футболчиси Жейми Каррагер билан биргаликда ўйинни таҳлил қилганидан хабар топган. Матбуот анжумани давомида Кэррик икки дарвозабон ўртасида ўхшашлик бор-йўқлиги ҳақидаги саволга эҳтиёткорлик билан жавоб берди.

«Гапираётган гапларимда эҳтиёт бўлишим керак. Уларни солиштиришни истамайман, чунки бу Сеннега нисбатан адолатсизлик деб ҳисоблайман. Аммо ўхшашликлар, шубҳасиз, бор. Дарвозабон ишончли ва таянса бўладиган бўлиши лозим. У хаос (тартибсизлик) келтириб чиқариш ўрнига, уни бартараф этиши ва вазиятни тинчлантириши керак. Ўйлайманки, Сенне айнан шундай.

Баъзида у жуда вазмин ва камсуқум, лекин унинг ичида ҳақиқий "пўлат" ирода бор. Баъзилар учун бу катта роль, ўз муҳитингда ўзингни қулай ҳис қилиш муҳим. Бунинг учун гоҳида вақт керак бўлади, гоҳида эса йўқ, лекин у хотиржамлик ва ўзини тута билиш қобилиятига эга. Бу унинг олдида ҳаракат қилаётган ўйинчиларга жуда катта ёрдам беради», — дея Кэррикнинг сўзларини келтиради BBC.

Киритилди: 13:09, 24.02.2026.
Ўқилди: 797 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик