Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 ОКМК 2-1 Машъал
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Жозе Моуриньо 12 йилдан бери ЕЧЛ плей-оффида ғалаба қозона олмаяпти

Баҳо:
+2 | -

Жозе Моуриньо Чемпионлар лигаси плей-офф босқичида навбатдаги муваффақиятсизликка учради.

Унинг қўл остидаги «Бенфика» ўтиш босқичи ўйинларида «Реал»га икки бор имкониятни бой берди (0:1, 1:2) ва 1/8 финалга чиқа олмади. Португалиялик мутахассис бошқарувида энг кучли 16 та жамоа қаторига кирган сўнгги клуб 2019/20 йилги мавсумдаги «Тоттенхэм» бўлиб турибди.

Моуриньо 2014 йилдан бери плей-офф босқичида бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмаяпти. 2013/14 йилги мавсумда унинг «Челси»си ярим финалгача етиб борган эди. Шунга сўнг, 2015/16 йилги мавсумда «Челси» «ПСЖ» билан иккита дурангдан кейин (1/8 финал), 2017/18 йилги мавсумда «Манчестер Юнайтед» «Севилья»га қарши бир мағлубият ва бир дуранг билан (1/8 финал), 2019/20 йилги мавсумда эса «Тоттенхэм» худди шу босқичда «Лейпциг»га икки бор мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган.

Киритилди: 03:15, 26.02.2026.
Ўқилди: 882 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик