Кириш Регистрация
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта 4-1 Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ 2-2 Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид 2-1 Бенфика
26/02 01:00 Ювентус 3-2 Галатасарой

Палладино: "Биз "Аталанта" услубида ўйин ўтказдик"

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Аталанта" жамоаси бош мураббийи Раффаэле Палладино Чемпионлар лигаси жавоб ўйинида Германиянинг "Боруссия" Дортмунд клуби устидан қозонилган 4:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, жамоасининг 1/8 финалга чиққани ҳақида фикр билдирди. Биринчи ўйинда "Аталанта" 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

"Бу унутилмас оқшом, амалга ошган орзу. Мен ҳар бир футболчимга, штабимга ва клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Бизни биринчи дақиқадан охиригача олдинга бошлаган 23 000 нафар мухлисга алоҳида раҳмат — бу ҳақиқатан ҳам ақл бовар қилмас даражада эди. Биз бу ўйинга бор кучимизни: юрагимиз, қалбимиз, характеримиз ва жасоратимизни бағишладик. Биз "Аталанта" услубида ўйин ўтказдик ва айнан шунинг учун ҳам бугунги эришган натижамиздан жуда бахтиёрмиз", — дея Палладинонинг сўзларини УЕФА расмий сайти келтиради.

Киритилди: 15:03, 26.02.2026.
Ўқилди: 173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.