Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-0 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Флик: «Бу қийин, аммо иложи бор»

Баҳо:
+ | -

Сафарда «Атлетико»дан қабул қилинган 0:4 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, «Барселона» учун Испания Кубоги финалига чиқиш жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик муваффақиятга ишонмоқда.

«Бу қийин, аммо иложи бор. Биз ишонишимиз керак — энг муҳими шу. Бунда «Камп Ноу»нинг роли катта бўлади. Агар биз бирдам бўлсак, ўз стадионимизда ҳамма нарсани амалга ошириш мумкин», — деди Флик «Барселона» клуб телеканалига берган интервьюсида.

«Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги жавоб учрашуви сешанба куни, 3 март куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 01:00 да (4 мартга ўтар кечаси) бошланади.

Унгача эса «Барселона» навбатдаги ўйинини 28 февраль куни Ла Лига доирасида «Вильярреал»га қарши ўтказади.

Киритилди: 22:58, 26.02.2026.
Ўқилди: 1754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик