Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Гордон Артетанинг асосий мақсадига айланди

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» вингери Энтони Гордон ёзги трансфер ойнасида «Арсенал» аъзосига айланиши мумкин.

«Қарғалар» юлдузи анчадан бери Премьер-лига грандлари эътиборида бўлиб келаётган эди, бироқ ҳозирда англиялик футболчи учун курашда айнан «канонирлар» пешқадамлик қилмоқда. Бу ҳақда журналист Чарли Уайетт хабар бермоқда. Қайд этилишича, Микель Артета футболчининг ўйинига қойил қолади ва Гордон унинг жамоаси сафига қўшилишдан мамнун бўлишига ишонмоқда. «Арсенал» 25 ёшли футболчи учун тахминан 80 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Энтони Гордонга даъвогарлар қаторида илгари «Ливерпуль» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ҳам тилга олинган эди. «Transfermarkt» экспертлари «Ньюкасл» ҳужум чизиғи етакчисини 60 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:55, 28.02.2026.
Ўқилди: 862 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик