Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Димарко: "Мақсад тобора яқинлашмоқда"

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби Италия чемпионатида ўз рақибларига имконият қолдирмаяпти ва ҳар бир ғалаба билан очколар орасидаги фарқни катталаштиришда давом этмоқда. Бу гал "Дженоа" жамоаси мағлуб этилди — 2:0. Федерико Димарко ушбу ўйинда шахсан гол ура олмаган бўлса-да, жамоанинг муваффақиятига катта ҳисса қўшди.

"Мағлубиятдан кейин ҳар доим ғалабага эришиш осон бўлмайди, лекин бизнинг жамоамиз бунга қодирлигини бир неча йиллардан бери исботлаб келмоқда. Ўзимиз севган ишни қилишда давом этамиз, мақсадга эса тобора оз қолмоқда", — дея Димарконинг сўзларини келтиради fcinter1908.it.

Италия чемпионатининг навбатдаги турида "Интер" "Милан"га қарши майдонга тушади. Ушбу муҳим баҳс 8 март, келаси якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 06:45, 01.03.2026.
Ўқилди: 820 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик