"ПСЖ" вингери Хвича Кварацхелия фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Topskills Sports UK" нашри хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, грузиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" футболчини Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Хвичанинг ўзи ҳам Англия клубига ўтишга қарши эмас. Унинг атрофидагилар вингер "Ливерпуль"да ўйнашни орзу қилишини маълум қилишмоқда.













