Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

А Серияда 27-тур якунлари: "Интер" пешқадамликни мустаҳкамлади, "Милан" эса таъқибни давом эттирмоқда (Турнир жадвали)

Баҳо:
+ | -

"Интер" жамоаси 27-турдан сўнг А Серияда пешқадамликни сақлаб қолмоқда. Кристиан Киву шогирдлари "Женоа" устидан ғалаба қозониб (2:0), ўз очколарини 67 тага етказиб олишди.

Улардан кейинги ўринда "Кремонезе"ни мағлуб этган (2:0) "Милан" бормоқда — "россонерилар" пешқадамдан 10 очко орқада. Кучли учликни эса "Верона"дан устун келган (2:1) "Наполи" якунлаб бермоқда, улар ҳисобида 53 очко мавжуд.

"Рома" жамоаси "Ювентус" билан қайд этилган 3:3 ҳисобидаги дуранг матн дан сўнг 51 очко билан тўртинчи ўринда бормоқда. "Лечче"ни мағлуб этган (3:1) "Комо" эса 48 очко билан бешинчи поғонани эгаллаб турибди.

"Ювентус" 47 очко билан олтинчи ўринда жойлашган. "Сассуоло"га имкониятни бой берган (1:2) "Аталанта" эса еттинчи ўриндан жой олди — 45 очко.

А Серия Турнир Жадвали (27-турдан сўнг)

Ўрин Жамоа Ўйин Ғалаба Дуранг Мағлубият Тўплар нисбати Очко
1 Интер 27 22 1 4 64-21 67
2 Милан 27 16 9 2 43-20 57
3 Наполи 27 16 5 6 41-28 53
4 Рома 27 16 3 8 37-19 51
5 Комо 27 13 9 5 44-20 48
6 Ювентус 27 13 8 6 46-28 47
7 Аталанта 27 12 9 6 37-24 45
8 Сассуоло 27 11 5 11 34-36 38
9 Болонья 26* 10 6 10 35-32 36
10 Лацио 27 8 10 9 26-27 34
Киритилди: 07:14, 02.03.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик