Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

"Ювентус"ни мағлубиятдан қутқарган Гатти танқидчиларга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Марказий ҳимоячи Федерико Гаттининг голи "Ювентус"га А Серия доирасида "Рома"га қарши кечган баҳсда (3:3) дуранг натижани тақдим этди.

Туринликлар ўйин давомида 1:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди, бироқ учрашув сўнгида мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди. Сўнгги вақтларда тез-тез танқидларга учраётган Гатти 93-дақиқада жамоасини мағлубиятдан қутқарувчи аниқ зарбани йўллади.

"Мен оғир дамларни бошдан кечирдим. Атрофда шов-шувлар жуда кўп ва ҳамма четдан туриб ҳукм чиқаришга ҳақлиман деб ўйлайди. Лекин мен ҳаётда кўп нарсани кўрганман, шунинг учун бу менга босим ўтказмайди. Муаммо шундаки, бу бошқаларни безовта қилиши мумкин. "Ювентус"да сен қийинчиликларни енгиб ўтишни билишинг шарт. Мен майдонда доимо бор кучимни бериб ўйнаганман", — деди Гатти.

Айни дамда "Ювентус" Италия чемпионати турнир жадвалида олтинчи поғонани эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:10, 02.03.2026.
Ўқилди: 544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик