Кириш Регистрация

Каземиро ўз кумирини айтди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро илгари "қизил иблислар"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг ўйини унга манзур бўлгани ҳақида гапириб берди.

"Мен "Манчестер Юнайтед" Фергюсон қўл остида барча чемпионликларни қўлга киритган даврда футболни кўп томоша қилардим. Менга менинг позициямга яқинроқ жойда ўйнаган Пол Скоулз жуда ёқарди. У майдонда бўлган вақтда мен уни диққат билан кузатардим", — дея Каземиронинг сўзларини келтиради DAZN.

Пол Скоулз 1993 йилдан 2013 йилгача "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган. Ярим ҳимоячи "қизил иблислар" таркибида 11 карра Англия чемпиони бўлган, шунингдек, беш марта Англия Суперкубоги, уч марта Англия Кубоги, икки марта Лига Кубоги, икки марта Чемпионлар Лигаси, бир мартадан Қитъалараро кубок ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Киритилди: 16:11, 04.03.2026.
Ўқилди: 1620 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик