Кириш Регистрация

АПЛда «Арсенал» пешқадамлигини мустаҳкамлади: «Манчестер Сити» билан фарқ 7 очкога етди (Турнир жадвали)

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» АПЛнинг 29-турида «Манчестер Сити» билан орадаги фарқни оширишга муваффақ бўлди.

Бугун Микель Артета шогирдлари «Брайтон»ни мағлуб этди (1:0), «шаҳарликлар» эса «Ноттингем Форест» билан дуранг ўйнашди (2:2).

«Тўпчилар» 30 та ўйиндан сўнг 67 очко билан Англия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. «Манчестер Сити» ҳисобида эса 29 та ўйиндан кейин 60 очко мавжуд.

Турнир жадвалининг учинчи поғонасини «Манчестер Юнайтед» эгаллаб турибди. Уларда «Ньюкасл»дан қабул қилинган мағлубиятдан (1:2) кейин 51 очко қолди, «Астон Вилла»да ҳам худди шунча очко бор. Кейинги ўринларда эса 48 очкодан жамғарган «Челси» ва «Ливерпуль» бормоқда.

Қайд этиш лозимки, кучли олтиликдаги барча жамоалар «Арсенал»га қараганда биттадан кам ўйин ўтказишган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 06:17, 05.03.2026.
Ўқилди: 1642 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик