Кириш Регистрация

Бэйл: "МЮ" менга "Реал"дан кўпроқ пул таклиф қилганди"

Баҳо:
+ | -

Уэльс терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Гарет Бэйл 2013 йилда «Тоттенхэм»дан кетган вақтларини ёдга олди.

«Ҳа, ўша пайтда мен «Манчестер Юнайтед» билан музокаралар олиб борганман. Улар менга «Реал»дан кўра кўпроқ пул таклиф қилишганди. Мен Дэвид Мойес билан гаплашганман, лекин қалбим «Реал»га тегишли эди», — деди Бэйл The Overlap нашрига берган интервьюсида.

Гарет Бэйл 2013 йилда «Тоттенхэм»дан «Реал»га 101 миллион евро эвазига ўтган эди. У Мадрид клуби сафида жами 258 та ўйин ўтказиб, 106 та гол урди ва 68 та голли узатмани амалга оширди. «Қаймоқранглилар» таркибида уэльслик футболчи 15 та совринни қўлга киритди, улар орасида Чемпионлар лигасидаги 5 та ғалаба ҳам бор.

Киритилди: 16:14, 05.03.2026.
Ўқилди: 1255 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик