Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Арбелоа: "Яна ўша саволми?"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа мавсумни совринсиз якунлаш эҳтимоли ҳақидаги саволга истеҳзо билан жавоб қайтарди.

Бундан аввал мадридликлар Испания чемпионатида кетма-кет иккита ўйинда мағлуб бўлишди ва Ла Лига турнир жадвалида «Барселона»дан 4 очкога ортда қолишмоқда. Эртага «Реал» Испания чемпионатининг 27-тури доирасида сафарда «Сельта» меҳмони бўлади.

Мавсумни совринсиз якунлаш сиз учун муваффақиятсизлик бўладими?

— Яна шу саволми? Ҳаммамиз ўта «оптимистик» кайфиятдамиз. Тўғрисини айтсам, мен ҳозир фақат «Сельта» ҳақида ўйлаяпман ва бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас.

Барқарорликни топиш борасидаги асосий муаммо нимада?

— Бу осон эмас. Менинг гапларим бир хилликдек туюлиши мумкин, лекин бизда ишлаш учун етарли вақт бўлмади — ўйинларимиз сони машғулотларимиздан кўпроқ бўлиб кетди. Ҳозирги лаҳзалардан бошлаб футболчиларнинг жамоага интеграцияси ва мен билан улар ўртасидаги жипслик жараёни бошланади. Албатта, биз барқарорроқ ўйин кўрсатишимиз шарт, — деди Арбелоа матбуот анжуманида.

Киритилди: 16:24, 05.03.2026.
Ўқилди: 1449 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик