Кириш Регистрация

Испаниялик журналист "Реал" футболчиларини танқид қилди

Баҳо:
+ | -

Cadena SER нашри журналисти Ману Карреньо Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муаммолар ҳақида маълумот берди.

Аввалроқ, «қироллик клуби» футболчилари Альваро Арбелоани узоқ муддатли бош мураббий сифатида қабул қилмаётганлари ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Улар бошқариб бўлмас ҳолатга келиб қолган. Уларга бир мураббий ҳаддан ташқари кўп босим ўтказгани учун ёқмайди, бошқаси — видеотаҳлилларни жуда узоқ кўрсатгани учун, учинчиси эса — жуда юмшоқлиги учун мақул келмайди... Арбелоага эса унинг даражаси етарлича юқори эмас деб ҳисоблаганлари учун шубҳа билан қарашмоқда», — деди Карреньо.

Эслатиб ўтамиз, «Реал»нинг собиқ футболчиси жамоани январь ойида қабул қилиб олган эди. Айни дамда Арбелоа шогирдлари Испания чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринда боришмоқда ва пешқадам «Барселона»дан тўрт очкога ортда қолишмоқда.

Киритилди: 21:49, 05.03.2026.
Ўқилди: 1049 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик