Кириш Регистрация

Игор Тудор истеъфо ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Игор Тудор аллақачон эҳтимолий истеъфо ҳақидаги саволларга дуч келмоқда.

Пайшанба куни "шпорлар" Премьер-лиганинг ўз майдонидаги баҳсида "Кристал Пэлас"га имкониятни бой беришди (1:3). Бу хорватиялик мутахассис қўл остида жамоанинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлди.

"Истеъфо хавфи? Мен бу ҳақда ўйлаётганим йўқ. Мен ўз ишимни қилишим керак – тамом", – деди февраль ойида ишдан бўшатилган Томас Франкнинг ўрнини эгаллаган Тудор ўйиндан кейинги интервьюсида.

"Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 29 турдан сўнг 29 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди. Лондонликларни Чемпионшипга тушиб кетиш ҳудудидан атиги бир очко ажратиб турибди.

Киритилди: 07:58, 06.03.2026.
Ўқилди: 646 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик