Кириш Регистрация
15/04 23:59 Бавария 4-3 Реал Мадрид
15/04 23:59 Арсенал 0-0 Спортинг
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри

«Эспаньол» ва «Бёрнли» хўжайини: «6 дақиқалик кутиш футболни ўлдирмоқда, VAR’дан воз кечиш керак»

Баҳо:
+ | -

«Эспаньол» ва «Бёрнли» клублари президенти Алан Пэйс видеотакрорлар (VAR) тизимини кескин танқид қилди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

«Биз технологияни муаммонинг ечими деб ўйлаймиз, лекин кўпинча бундай эмас. 6 дақиқа кутиш футболни ўлдирмоқда. Агар вазият вақтидаги ҳакамларнинг ўзаро суҳбатлари ёзувини сўрасангиз, уларда мантиқий изчиллик йўқлигини кўрасиз.

Чемпионшипда ҳиссиётлар соф эди — одамлар гол бекор қилинишини кутиб ўтирмасди. Ҳозир мен футболнинг VAR’сиз бўлиши тарафдориман, чунки у 100 фоизлик аниқликни таъминлаб бермаяпти», — деди Пэйс.

Маълумот учун, VAR тизими Испания футболида 2018-19 йилги мавсумдан бери амал қилмоқда. Аввалига у Ла Лига ўйинларида синаб кўрилган, кейинчалик эса бошқа турнирларда ҳам қўлланила бошлаган.

Киритилди: 16:56, 06.03.2026.
Ўқилди: 684 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик