Кириш Регистрация

Флик нима учун Канселуни жамоага таклиф қилганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоа ҳимоячиси Жоау Канселу ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жоау Канселуни таклиф қилишга қарор қилганимизда, айнан мана шу жиҳатни — унинг тўпни фантастик тарзда бошқариши, юқори даражадаги маҳорати ва сифатини инобатга олган эдик. Менимча, у асосий таркибда майдонга тушган иккита ўйинда ўзини жуда яхши кўрсатди. Унинг ўзига бўлган ишончи ортгани ва ҳар иккала қанотда ҳам ўйнай олиши кўриниб турибди», — дея Фликнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Barça Universal.

Қишки трансфер ойнаси вақтида «Барселона» Канселуни Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубидан ижарага олган эди. «Кўк-анорранглилар» таркибида у барча турнирларда еттита учрашувда иштирок этди ва ўз ҳисобига иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:30, 07.03.2026.
Ўқилди: 1145 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик