«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Ла Лигада Мадриднинг «Реал» клубига қарши олиб борилаётган кураш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Шанба куни каталонияликлар сафарда «Атлетик» Бильбаони мағлуб этишди (1:0) ва турнир жадвалида «қаймоқранглилар»дан яна тўрт очкога ўзиб кетишди. Бир кун аввал мадридликлар сўнгги дақиқаларда киритилган гол эвазига «Сельта» устидан ғалаба қозонишган эди (2:1).
«Реал»да нималар бўлаётгани мени ташвишга солмайди. Биз бор эътиборимизни ўзимизга қаратишимиз керак», — дея Педрининг интервьюсидан иқтибос келтирмоқда Barca Universal.













