Франция чемпионатининг 25-тури доирасида «Ланс» ўз майдонида «Метц» жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув «Боллар-Делелис» стадионида бўлиб ўтди.
Ўйиндаги голларга Сауд Абдулҳамид, Флориан Товен ва Амаду Айдара муаллифлик қилишди.
Ушбу ғалабадан сўнг «Ланс» очколари сонини 56 тага етказди ва Лига 1 турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа пешқадам «ПСЖ»дан бор-йўғи бир очкога ортда қолмоқда.
«Метц» эса 13 очко билан сўнгги ўринда қолмоқда.
Франция Лига 1. 25-тур
08.03.2026 | 19:00
«Боллар-Делелис», Ланс
«ЛАНС» — «МЕТЦ» — 3:0
Голлар: Абдулҳамид 44 (1:0), Товен 46 (2:0), Айдара 52 (3:0).
«Ланс»: Риссер, Ганю, М. Сарр, Челик (Айдара, 46), Сангаре (Булатович, 73), Томассон, Юдоль, Абдулҳамид, Товен (Сотока, 63), Сима (Бермон, 83), Эдуар (Фофана, 63).
«Метц»: Фишер, Колен, Гбамен, Сане, Балло-Туре (Мбула, 73), Б. Сарр (Цитаишвили, 72), Мунонго (Эн, 54), Туре, Траоре (Деминге, 46), Квилитая (Мбала, 54), Диалло.
Огоҳлантиришлар: Гбамен (14), Туре (48), Мбула (90).













